Хитой ҳарбийлари қўшинларни оператив тарзда ўтказиш учун Ҳиндистон билан амалдаги назорат чизиғида Пангонг-Цо кўли бўйлаб кўприк қурмоқда. Бу ҳақда «Indian Express» хабар берди.

Фото: «Mint»

Маълум қилинишича, Хитой минтақада қўшинларининг тезроқ ҳаракатланиши учун ўз ҳудудида янги йўллар ва вертолёт майдончаларини ҳам қурмоқда. Хитой халқ-озодлик армияси ўзининг ҳарбий инфратузилмасини янада мустаҳкамлаётгани қайд этилган. Кўлнинг Хитой ҳудудига тўғри келадиган қисми бўйлаб қурилаётган кўприк кўлнинг иккала қирғоғини боғлайди. У томонлар ўртасида тўқнашув юзага келганда Хитойга аскарлар ва оғир қуролларни тезда ҳаракатлантиришга ёрдам беради.

Таъкидланишича, кўлнинг тор қисмидаги кўприк деярли қуриб битказилган.

Фото: «The Hindu»
Фото: «The Hindu»

Аввалроқ Хитой Ҳиндистон билан чегарада роботлаштирилган қуроллар жойлаштиргани ва Хитой Ҳиндистон билан чегарада вертолёт базалари қўраётгани маълум қилинганди.