Ер 2022 йил 4 январда Қуёшга максимал масофада яқинлашади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Linkedin»

Маълум қилинишича, мазкур жараён Қуёш дискини яқин масофадан кузатиш имконини беради. Шу куни Ер перигелиядан, яъни ўз орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтасидан ўтади. Бу жараён йилда бир марта содир бўлади. Қуёш диаметри 32 дақиқа 35 сония давомида кўринади.

Ер Қуёш атрофини 365 сутка ва 6 соатда бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Ернинг Қуёшга энг яқин орбита нуқтаси перигелион деб аталади. У 147 миллион километрдан ортиқ масофани ўз ичига олади. Энг узоқ нуқта эса афелион ҳисобланиб, бунда Ер Қуёшдан 152 миллион километрдан ортиқ масофада жойлашади ва бу ҳодиса 1 июль куни содир бўлади.

«Афелий ва перигелий жараёнида Қуёш дискининг диаметрлари ўртасидаги фарқ кўзга кўринмайди, чунки Қуёш диски ҳажмининг ўзгариши ҳар олти ой ичида содир бўлади», — дейилади Москва планетарийси хабарида.

Аввалроқ 2022 йилда кузатиладиган барча астрономик ҳодисалар рўйхати эълон қилинганди.