Австралия олимлари денгиз тубида гигант тоғни аниқлади — фото
Объект мутахассислар томонидан харитага киритилган
Австралия кемаси денгиз тубида 2500 метр баландликдаги тоғни аниқлади. Бу ҳақда «Australian Antarctic Program» хабар берди.

Маълум қилинишича, олимлар «RSV Nuyina» тадқиқот кемаси маълумотларидан фойдаланиб, тоғни харитага туширган. Тоғ «Furious Fifties» (Ғазабланган элликинчи йиллар — денгизчилар томонидан Антарктида яқинида жойлашган Ернинг жанубий яримшаридаги 50 ва 60 даража кенгликдаги океан бўшлиқларига берилган ном) ҳудидада сунъий йўлдош ёрдамида аниқланган.

Таъкидланишича, унинг баландлиги 2500 метр, кенглиги 2900 метр ва узунлиги 4500 метрни ташкил қилади. Денгиз тоғлари одатда сўнган вулқонлардан ҳосил бўлади ва улар биологик иссиқ марказлар бўлиши мумкин. Планктон (сув қатламида яшаб, сув оқими билан ҳаракатланувчи организмлар), маржонлар, балиқ ва денгиз сут эмизувчилари денгиз остидаги тоғни ўзига маскан қилади. Бундай катта ҳажмдаги объектни хариталаш учун тадқиқотчилар махсус гидролокатордан фойдаланган. Қурилма тоғнинг тузилиши ва топографиясини ўрганиш, шунингдек, сув ости объектларини аниқлаш учун товуш импульсларидан фойдаланадиган ўлчов асбоби ҳисобланади.



Тадқиқотчилар денгиз тубидаги тоғни «Ridgy-Didge Seamount» деб номлаган, аммо бу норасмий ном саналади.
Аввалроқ Арктикадаги муз сатҳи рекорд даражада пасайгани ва Арктикада абадий музликларнинг эриши тезлашгани маълум қилинган.