Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 1 январь куни 20 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шу куни соат 03:30 да 20 ёшли К.К. ўзининг тўрт нафар таниши билан бирга М.Н.нинг бошқарувидаги «Cobalt»га ўтириб, унинг Қўрғонтаги кўчасида жойлашган уйига кетаётган бўлган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Кўча бошида ҳаракатсиз турган «Gentra» ва «Nexia-3 »русумли автомашиналарни кўриб, уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўраган. Шу вақтда оғзаки жанжаллашиб қолиб, жанжал давомида М.А. ёнидаги пичоқ билан К.К.нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати
Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Олган тан жароҳатлари оқибатида К.К. вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда 18 ёшли йигит қариндоши томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.