Франциялик олимлар томонидан эълон қилинган коронавируснинг янги тури катта эҳтимол билан хавфли эмас. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» маълумотига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «France24»

Маълум қилинишича, вируснинг янги тури «B.1.640.2» деб белгиланиб, «IHU» номини олган. Штамм биринчи марта ноябрь ойида Камерундан қайтган одамда аниқланган. Беморнинг геном таҳлилида 46 та мутация аниқланган.

Таъкидланишича, штамм ҳақиқатан ҳам геномда, жумладан, S-оқсил генида жуда кўп фарқларга эга, аммо бу мутацияларнинг аксарияти ҳам «омикрон», ҳам «дельта»га хосдир. Шу сабабли «Роспотребнадзор» шатммни хавфли эмас деб айтган. Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Абди Маҳмуд ташкилот янги штаммни кузатаётганини қайд этган.