Канаданинг Нью-Брансуик провинциясида яшовчи ёшларнинг номаълум неврологик касаллик билан шифокорга мурожат қилиши кўпайди. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.

Фото: «The Sun»

Маълум қилинишича, канадалик шифокорлар икки йилдан буён кузатилаётган бу касаллик бўйича маълумотга эга эмас. Улар касаллик вақт ўтиши билан тобора кўпроқ ёшларга таъсир қила бошлагани, бу эса касалланганларда миянинг когнитив (ҳис қилиш) функцияларида бузилишларга сабаб бўлаётганини қайд этган.

Расмий равишда касалликнинг 48 та ҳолати қайд этилган, аммо аслида касалланганлар сони 150 га етиши таъкидланган. Шифокорлар беморларда деменция (бош миянинг зарарланиши оқибатида юзага келади ва ақлий қобилиятнинг сезиларли даражада пасаяди) ва атакция (мушаклар ҳаракатининг бузилиши), мушакларнинг заифлашиши, галлюцинациялар, уйқу ва вазн йўқотиш белгиларини қайд этган.

Аввалроқ Қозоғистонда хавфли инфекция тарқала бошлаганди. Шунингдек, Осиё давлатларидан бирида хавфли касаллик тарқалаётгани маълум бўлганди.