Даниянинг тиббиёт олимлари янги тадқиқотида COVID-19 вакцинаси оила аъзоларнинг бир-бирига инфекция юқтиришини икки бараварга камайтирганини аниқлади. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Келтирилишича, «омикрон» тўлқинини биринчилардан бўлиб бошдан кечирган Данияда олиб борилган тадқиқотда вакцина коронавирус инфекцияси хавфини камайтириши аниқланган. Жумладан, вакцинанинг 3-дозаси билан эмланиш «омикрон» штамини юқтириш хавфини ҳам сезиларли камайтирган.

Олимлар вакцинанинг икки дозасини олган одамлар ўз қариндошларига ковидни эмланмаганларга қараганда 41 фоизда камроқ юқтиришини қайд этган. Бустер вакцина олган фуқароларда бу кўрсаткич 56 фоизни ташкил қилган.

Аввалроқ коронавируснинг янги аломатлари эълон қилинганди. Шунингдек, ковид енгил кечишининг хавфли оқибати аниқланган.