Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Сергей Токарев коронавируснинг «омикрон» штами кемирувчилар орқали юқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Khaleej Times»

Маълум қилинишича, мутахассис агар «омикрон» ҳайвонлар орқали юқишни бошласа, бу штаммдан қутулиш қийин бўлишини қайд этган.

«‘Омикрон’нинг кемирувчиларга юқиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд ва агар инфекция шу йўл билан инсонга қайта юқса, оқибати ёмон бўлади. Шундай қилиб, ‘омикрон’ яна мутацияга учрагунча дунёни чексиз кезади», — дейди Токарев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «омикрон» Европа ва АҚШда етакчи ковид турига айланмоқда.

Аввалроқ олимлар коронавирус енгил кечишининг хавфли оқибатини аниқлагани, шунингдек, ковид ва инсон умрининг ўртасидаги боғлиқлик бўйича маълумот берилганди.