14:18 | 05.01.22 126

Ўзбекистонда 2021 йилда ҳарорат ўртача меъёрдан юқори бўлди

«Ўзгидромет» бу бўйича маълумот берди

«Ўзгидромет» хизмати 2021 йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,4–2,7 даража юқори бўлганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қурғоқчил зонасига киради. Мамлакатнинг тўртдан беш қисми чўл ва яримчўл ҳудудлардан иборат, жануби-шарқдан ва шарқдан улкан тоғ тизмалари билан ўралган.

Қуёш радиацияси юқори даражада келиши ва атмосфера циркулацияси континентал иқлим ҳилини шакллантириб, ҳаво ҳарорати анча ўзгарувчанлиги билан характерланади ва ёзи иссиқ, қуруқ, баҳори нам, қиши ўзгарувчан бўлади.

Мамлакат ҳудуди турли ҳаво массаси кириб келиши учун очиқ. Атлантик ва арктик ҳаво массалари шимолдан, шимоли-ғарбдан ва ғарбдан кенг текисликларга кириб келади. Қишда жанубий циклонларнинг илиқ қисмида тропик ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат кескин кўтарилади ва бундан кейин кескин пасаяди.

Ёз ойларида чўл ҳудудларининг жуда исиши континентал тропик ҳавони шакллантиради ва ўта қуруқлиги билан ажралиб туради. Ёғингарчилик жуда кам (бир йилда 80–200 миллиметр атрофида), бунда уларнинг ўзгарувчанлиги жуда катта. Орол денгизи ёғингарчилик миқдорига деярли таъсир этмайди.

Қайд этилишича, тоғолди ҳудудларда ёғингарчилик миқдори кўпаяди. Тоғ тизмалари бағрида, нам ҳаво массаларига очиқ тоғ тизмаларида 600–800 метр ва ундан кўп бўлади. Баҳор ойларида тоғларда қор кўчкилари бўлиши мумкин. Жадал сел тошқинларини юзага келишига сабаб бўлади.

Охирги ўн йилликда иқлимнинг глобал исиши кузатилмоқда. У атмосферага парник газларни антропоген ташлашлар, шунингдек, бошқа иқлимий факторлари натижасидадир. Қолаверса, 2021 йилда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача йиллик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,4–2,7 даража юқори бўлди.