Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камоловнинг онаси Любовь Камолова 3 январь куни 95 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев марҳуманинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига телефон орқали таъзия билдирди ҳамда ҳамдардлик мактуби йўллади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котибининг хабар беришича, 4 январь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, марҳуманинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирилиб, Президент ва халқнинг ҳамдардлик сўзлари етказилган.

«Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинди», деб ёзади Шерзод Асадов.