Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети доценти, вирусолог Михаил Розанов яқин келажакда коронавируснинг янги штаммлари оммавий равишда аниқланиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Говорит Москва» хабар берди.

Фото: «The Conversation»

Мутахассиснинг таъкидлашича, ковиднинг инсон популяциясидаги эволюцияси ноёб эмас, лекин у тезлашмоқда. Жумладан, вирус илгари одамлар билан ҳозирги каби тезкор алоқа қилмаган, мутацияга учрамаган. Бундан ташқари, пандемия даврида фан ривожлангани сабаблигина олимлар янги штаммларни тезроқ аниқлай олган.

«Энди вирус РНКларнинг (Рибонуклеин кислота генларни кодлаш, декодлаш, тартибга солиш ва экспрессионида турли хил биологик ролларда муҳим бўлган полимер молекула) кетма-кетлиги илгари сезилмаган бўлиши мумкин бўлган штаммларни аниқлайди», — дейди Розанов.

Шунингдек, у коронавируснинг янги версияси «омикрон» билан боғланмагани ва келиб чиқиши бошқача эканини таъкидлаган. «Коронавирус штами эволюцияси унинг оқсил тузилишининг ўзгаришида намоён бўлади», — деган вирусолог.

Аввалроқ коронавируснинг организмда қанча вақт сақланиб қолиши мумкинлиги аниқланганди. Шунингдек, ковиднинг энг хавфли мутацияси қачон юзага келиши айтилган.