18:03 | 05.01.22 563

«Толибон» аёлларни армияга олиш шартини маълум қилди

Ҳаракат 100 минг кишилик армия тузмоқчи

Афғонистон Ислом Амирлиги расмийлари армияга аёллар қандай ҳолатда олинишини маълум қилди. Бу ҳақда «Khaama Press» хабар берди.

Фото: «Global Times»

«Толибон» ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ҳаракат ўзининг бўлажак армияси таркибида худкуш-террорчилардан иборат махсус батальон яратади. Улар Мудофаа вазирлиги қошида фаолият юритиб, махсус операцияларда қатнашади.

«Толибон» армияга аёллар ва собиқ зобитлар эҳтиёждан келиб чиқиб ёлланишини, олдинги афғон армияси мутахассислари ҳам бўлажак армия таркибига киришини айтган. Жумладан, собиқ армия таркибида аёллар ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Ислом Амирлиги тўлиқ жиҳозланган 100 минг кишилик армия тузиш устида иш олиб бормоқда. Аввалроқ ҳаракат Афғонистоннинг Тожикистон билан шимолий чегарасига худкуш террорчиларни жойлаштиргани  ҳақида хабарлар тарқалган, аммо бу расман тасдиқланмаган. Худкуш террорчилар «Толибон»нинг сўнгги 20 йил ичида америкаликлар ва афғон хавфсизлик кучларига қарши энг муваффақиятли усулларидан бири бўлган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати аёлларга нисбатан яна бир тақиқ жорий этгани ва афғон аёллари қандай либос кийиши кераклигини айтгани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 956
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 443
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1837
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 801
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1187