Ёқиб юборилган машиналар, йиқитилган Назарбоев ҳайкали, полиция билан тўқнашувлар. Қозоғистондаги намойишлар — суратларда
Бир неча кундан буён қўшни Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Воқеалар ҳақида сайтимизда ҳам батафсил хабарлар бериб борилмоқда. Ўзбекистон ҳам бу борада ўз баёнотини эълон қилди. «Бугун суратлари» рукнининг бугунги сонини Қозоғистонда юз бераётган намойишларга бағишлаймиз.

Намойишчилар Нурсултон Назарбоев ҳайкалини йиқитди.

Ерда ётган полиция ҳимоя қалқони.

Полицияга қарши жонли девор ҳосил қилган намойишчилар.

Намойишчилар ҳарбий машиналарнинг йўлини тўсиб қўймоқда.



Полиция намойишчиларни ҳибсга олмоқда.



Намойишчилар йўллардаги автомобилларга ўт қўйиб юборди.




Полиция ва намойишчилар ўртасида жиддий тўқнашувлар ҳам юз бермоқда.



Бир қатор ҳукумат бинолари ҳам ёқиб юборилди.