«Роспотребнадзор» мутахассислари грипп ва коронавирус билан бир вақтда касалланиш бир ёшгача бўлган болалар, қариялар, юрак-қон томир ёки ўпка хасталиги бор беморларда юқорилигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, бу турдаги одамлар ўзларини ҳимоя қилишлари учун вакцина олишлари ва тиббий ниқоблардан фойдаланиши керак.

«Мазкур хавф гуруҳига қандли диабети бор беморлар ҳам киради. Уларда касалликнинг оғир ва узоқ муддатли давом этиши хавфи анча юқори», — деган мутахассислар.

Уларнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида иккита вирусни юқтириш эҳтимоли кўпроқ, одамлар кўп бўлган жойларга ташриф буюрганларида ҳимоя ниқобларини тақмайдиган эмланмаган одамларда бўлади.

Аввалроқ оила аъзоларнинг бир-бирига коронавирус юқтирмаслик йўли айтилганди. Шунингдек, коронавируснинг янги аломатлари эълон қилинган.