КХШТ кучлари Қозоғистондаги қандай объектларни ҳимояга олиши маълум бўлди

Коллектив хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кучлари Қозоғистондаги қандай объектларни ҳимояга олиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Коллектив хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти матбуот хизмати

Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Калашниковнинг сўзларига кўра, кучлар жамоат тартибни тиклаш билан эмас, балки Қозоғистондаги ҳарбий инфратузилма ва бошқа объектларни қўриқлаш билан шуғулланади.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистондаги ҳарбий инфратузилма ва бошқа объектларни қўриқлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Турли жиноий тўда ёки гуруҳлар билан маҳаллий хавфсизлик кучларининг ўзи шуғулланади.

«Шунингдек, Бойқўнғир ва бошқа тузилмалар ҳам борки, уларни бундай воқеалардан ҳимоя қилиш ва, керак бўлса, асраш лозим. Бунинг учун нафақат мавжуд ташқи ҳужумлардан, балки шу каби омиллардан ҳам ҳимоя қилиш мақсадимиз ҳисобланади», — дейди Калашников.

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши намойишлар ҳамон давом этмоқда.

Аввалроқ Европада газ нархи рекорд даражада ўсгани ва бунинг сабаби маълум қилинган. Шунингдек, Тожикистонда дизель ёнилғиси тақчиллиги туфайли жамоат транспорти ишламагани ҳақида хабар берилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз