Олий судда қатағон қурбони бўлган 120 нафар шахс оқланди

Олий суд биносида 6 январь, пайшанба куни мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 120 нафар шахсга оид жиноят ишлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, суд давомида муфтий Садриддинхон Шарифхўжаев, Мирзо Иброҳим мирохўр Исмоилов раҳбарлигида 40 дан ортиқ Бухоро амирининг амакиси, куёви, таниқли додхоҳлар, собиқ ҳарбийлар, қози ва уламолар, Муҳаммад Сиддиқ Мансурбеков (Сағир бойвачча) каби фарғоналик, Тоғай Амин Сафаров, Дўстёр живачи Мўминов, Раҳматулла Бекбўтаев каби қашқадарёлик боболаримиз, жами 120 нафардан ортиқ қатағон қурбонлари иши кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, уларга совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда урушни эълон қилиш ҳамда совет давлатига қарши куролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этиш, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда каби айбловлар қўйилган ва оғир жазоларга ҳукм қилинган.

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида 2021 йил декабрь ойида келиб тушган бир гуруҳ шахсларга нисбатан 6 та жиноят иши кўриб чиқилган. Хусусан, келтирилган протестлар қаноатлантирилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 120 нафар шахс оқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 август куни совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирга қадар оқланмаган 100 дан ортиқ шахсга оид жиноят ишлари кўриб чиқилиб, оқлангани ҳақида хабар қилинганди.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди