Инсоннинг иммун тизими коронавируснинг «омикрон» штамидан энг кўп зарар кўради. Бу ҳақда Россия тиббиёт фанлари доктори Сергей Токарев «Ura.ru»га хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Омикрон» нормал ҳужайранинг интерферонларга (вируснинг кириб келишига жавобан организм ҳужайралари томонидан ажралиб чиқадиган бир қатор оқсиллар) сезгирлигини пасайтиради ва иммунокомпетент ҳужайраларни камроқ интерферон ишлаб чиқаришга мажбур қилади.

Ўз навбатида, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг молекуляр биологи ва етакчи тадқиқотчиси Максим Скулачев нафақат янги штамм, балки ковиднинг барча тури иммунитетга кучли таъсир кўрсатишини таъкидлаган.

«Ҳар қандай вирус иммунитет тизимига таъсир қилади, у унга қарши курашади, иммунитет тизими вируснинг кўпайиб кетмаслиги учун иммунитет реакциясини тўхтатишга ҳаракат қилади. Шу тариқа ҳимоя ўйини юзага келади. Охир-оқибат нормал иммунитетга эга бўлган одамларнинг кўпчилиги бунда ютади. Антитаначалар ишлаб чиқарган ҳужайра иммунитети натижада вирусни йўқ қилади. Шунинг учун ‘омикрон’ иммунитетга биринчи бўлиб таъсир қилади», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмагани айтилганди. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.