Ўзбекистон Россияга 2022 йилда газ экспорт қилмайди

Ўзбекистон ички мавсумий истеъмолни қоплаш учун Россияга табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Хабар юзасидан «Bugun.uz» батафсил маълумот олиш учун Энергетика вазирлиги билан боғланди. Вазирлик 2022 йилда Ўзбекистон Россияга табиий газ етказиб беришни режалаштирмаётганини тасдиқлади.

«Айни пайтда Россияга газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ», дейилади вазирлик маълумотида.

Қайд этилишича, 2018 йилда Ўзбекистон «Газпром»га 3,8 миллиард куб/метр газ етказиб берган, 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 миллиард кубга оширган, 2020 йилда эса тўхтатилган. Ўз навбатида, 2020 йилда «Газпром» туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган.

«Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди маълум даражада қисқаради, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради», — дея «Газпром» бошқаруви раиси ўринбосари, «Газпром экспорт» бош директори Елена Бурмистрова май ойида Ўзбекистон гази билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди