АОКАда 6 январь куни бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева муҳокамага қўйилган «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида кўзда тутилган режалар бўйича маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Фармон лойиҳасида қайд этилишича, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича –«Е-patrul» тизими жорий этилиб, шахсни аниқлаш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади.

Шунингдек фармонда, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибининг жорий этилиши белгинланган. Келтирилишича, фармон лойиҳаси 2022 йил 14 январга қадар regulation.gov.uz муҳокама порталида туради. Шу кунга қадар фармон лойиҳаси бўйича фуқаролар томонидан 93 та таклиф билдирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда нафақа олиш учун фақат паспорт талаб этиладиган тизим ишга тушиши айтилганди. Шунингдек, мамлакатда электрон тижорат ривожи учун логистика марказлари очилиши хабар қилинганди.