Ўзбекистонда олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун таътил муддати 24 январгача узайтирилгани маълум қилинганди. «Bugun.uz» мактаб ўқувчиларининг қишки таътилида ҳам узайтирилиш бор-йўқлиги борасида Халқ таълими вазирлигидан изоҳ олди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирлик матбуот котибининг сўзларига кўра, мактаб ўқувчиларининг таътил кунлари узайтирилмайди, ўз ҳолида қолади. Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. III чорак 11 январдан бошланади.

Маълумот ўрнида, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 2021 йил 27 декабрга тўғри келган, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни бўлган.