22:04 | 06.01.22 1043

Ўзбекистонда тухум экспортига тақиқ қўйилди

Аввал бу хабар инкор этилганди, аммо ҳукумат баёнотида тухум экспортини тўхтатиш таклифи маъқулланган

Ўзбекистонда 2022 йил 1 апрелга қадар тухум маҳсулоти экспорти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда ҳукумат қабул қилган баёнда билдирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, республикада озиқ-овқат хафвсизлиги ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тухум экспортини вақтинча чеклаш бўйича таклифи ҳукумат йиғилишида маъқулланган.

Бунгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тухум экспорти бўйича табдиркорларга оғзаки ёки ёзма тақиқ қўйилмаганини билдирганди.

«Bugun.uz» мухбири билан суҳбатлашган «Паррандасаноат» уюшмаси вакили тақиқ мавжудлигини тасдиқлади. Аммо уюшма бундай тақиқни жорий этиш ё олиб ташлаш ваколатида эмаслигини эслатиб ўтди.

Статқўм маълумотига кўра, Ўзбекистонда тухум нархи 2021 йилда қарийб 1,3 фоизга ошган. Лекин бу паррандачалик учун зарур ем ва хом ашё қиммат бўлгани билан изоҳланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон бозорларида ўтган йил якунида  тухум нархи (10 дона) — 7000–15 000 сўм атрофида кузатилган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 608
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 785
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 381
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 410
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 792
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290