Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва консулхоналари фаолият олиб бораётгани бўйича малумот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонаси ва бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналар одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилиш сўралган.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Қозоғистондаги оммавий намойишлар юзасидан расмий баёноти эълон қилинганди.