Қарши шаҳрида қатор йўл қоидаларини менсимай ҳаракатланган вилоят ҳокимлиги ҳайдовчисига 6 январь куни чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳайдовчи йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. Қолаверса, у ортга қайрилиб олиш қоидаларини бузиб, ҳаракатни давом эттирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ ходимлари суриштирув олиб борган. Унда «Trailblazer» автомобили (70 005DAV давлат рақами) ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилгани ҳам аниқланган.

Қайд этилишича, 45 ёшли ҳайдовчи Э.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126, 128, 1284-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Аввалроқ Жиззахда ички ишлар ходими хизмат машинасида қоида бузгани ва унга чора кўрилгани маълум қилинганди.