Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 январь куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда «Orda.kz» хабар берди.

Фото: «Akorda.kz»

Йиғилишда Қозоғистон президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ёрдам сўради.

«КХШТга мурожаат қилиш ўринли ва бунинг вақти келди, деб ҳисоблайман», — дейди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Президентнинг таъкидлашича, «террорчи тўдалар» мамлакатдаги йирик инфратузилма объектларини ўз назоратига олмоқда.

Бироз аввал ҳам Тўқаев қозоқ халқига мурожаат қилиб, тартибсизликларга қарши кескин чоралар кўрилишини маълум қилганди. Шунингдек, Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимидан кетиб, унинг ўрнинин Қосим-Жўмарт Тўқаев эгаллаган.