Қозоғистонда барча молиявий ташкилотлар фаолияти тўхтатилди

Қозоғистонда барча банкларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Миллий банк расмий вакили Ўлжас Рамазоновга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, мамлакатда биржа фаолияти ҳам чекланган. Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамда Миллий банк томонидан биргаликда қабул қилинган.

«Бунинг сабаби ҳам аксилтеррор операциялар ўтказилаётгани, ҳам молиявий ташкилотлар ходимларининг соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилиш, шунингдек, интернет ишидаги вақтинчалик муаммолар билан боғлиқ», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2 январдан буён газ нархи ошишига қарши аҳоли намойишлар ўтказмоқда. 4 январь куни намойишчиларга талабларни бажаришга — ёқилғи нархини литри учун яна 50 тенгега туширишга ваъда берилган. Лекин бу ҳам митинг кўламини бостиришга ёрдам бермаган. Қозоғистонда давом этаётган намойишлар чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари 200 дан ортиқ одамни ҳибсга олган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев яқин олти ойда коммунал хизматлар учун тарифларни оширмасликни таклиф қилган, суюлтирилган газни электрон савдо ва биржалар орқали сотишни кечиктиришни буюрган. Шунингдек, Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма