20:07 | 06.01.22 45

Қозоғистонда «омикрон» штами аниқланди

Коронавируснинг тез юқадиган бу тури 8 кишида қайд этилган

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида етти ва Нур-Султонда бир кишида коронавируснинг «омикрон» штами аниқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Келтирилишича, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги генотиплаш натижаларида  саккизта намунада коронавируснинг «омикрон» турини қайд этган. Вазирлик «омикрон» бошқа штаммлардан тезкор юқиши билан ажралиб туришини айтган. Жумладан, юқори нафас йўллари орқали кирганда, «дельта» штаммга нисбатан организмда 70 баробар тезроқ кўпаяди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 6 январь ҳолатига кўра, «омикрон» штами дунёнинг 126 та давлатида аниқланган.

Аввалроқ «омикрон» штами яна қандай усулда юқиши аниқланганди. Шунингдек, Осиё мамлакатида «омикрон» штамидан илк ўлим ҳолатлари қайд этилганди.