12:00 | 06.01.22 116

Қозоғистондаги тартибсизликларда қанча хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлгани очиқланди

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги бу бўйича маълумот берди

Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 8 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, ҳужумлар маъмурий бинолар, соғлиқни сақлаш муассасалари, савдо, умумий овқатланиш масканлари ҳамда банкларга қилинган.

«Қонун-тартибот ва аҳоли саломатлигини таъминловчи юзлаб инсонлар — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шифокорлар, шунингдек, оддий аҳоли, жумладан, кексалар ҳам ғазабланган оломон сабаб жабр кўрди. 317 нафар полициячи ва Миллий гвардия аъзолари жароҳатланди. 8 киши ҳалок бўлди», дейилади хабарда.

«Zakon.kz» икки нафар ҳарбий хизматчи Олмаота аэропортида ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ҳалок бўлганини хабар қилган. Нашр улар Ички ишлар вазирлиги томонидан тилга олинган жами қурбонлар сонига қўшилган ёки йўқлигига аниқлик киритмаган. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.

Аввалроқ КХШТ кучлари Қозоғистондаги қандай объектларни ҳимояга олиши маълум бўлганди. Шунингдек, Қозоғистонда барча молиявий ташкилотлар фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42