Россияда мигрантларга ёрдам берадиган янги портал ишга тушди

Россияда мигрантларнинг яхши мослашувини таъминлаш учун янги ахборот портали ишга тушди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, «адаптациямигрантов.рф» деб номланган портал Россия ҳудудларига пул ишлаш учун келган хорижий фуқароларнинг профессионал ҳамжамиятини шакллантириш мақсадида ишга туширилган. Унга Россия ҳудудида чет эл фуқароларининг ижтимоий ва маданий мослашуви соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида турли хил маълумотлар келтирилган.

Бундан ташқари, порталда ёрдам марказларининг контактлари ҳам ёзилган. Мигрантлар керакли ишонч телефон рақамларини, мобил иловаларга ҳаволаларни кўриб, бепул онлайн маслаҳатлар олиши мумкин.

Олинган маълумотлар туфайли мигрантлар меҳнат соҳасидаги қўшимча тажриба ошириб, Россия қонунлари билан танишиб, чет элликларнинг мослашуви ва интеграцияси соҳасида профессионал стандартларни шакллантирадиган эксперт маълумотларини билиб олади.

Таъкидланишича, портал мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-маданий мослашув ҳамда интеграцияни амалга оширувчи ташкилотлардан маълумотларни тўплайди. «Мигрантларга ёрдам» бўлимида эса мигрантлар дуч келиши мумкин бўлган саволлар ва муаммолар мавжуд бўлиб, жавоблар ва тавсиялар ҳам ўша бўлимга жойлаштирилади.

Аввалроқ Россияда мигрант аёллар сони кўпайгани маълум қилинганди. Шунингдек, Россияга келувчи мигрант қурувчилар рўйхатга олиниши айтилди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз