Тошкент шаҳри Миробод туманида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа 5 январь куни соат 20:30 атрофида туманнинг Фарғона йўли кўчасида юз берган. Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси қуйидаги автомашиналар иштирокида cодир бўлган:

  • 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги «AUDI»;
  • 1978 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги «Ваз-2106»;
  • 1978 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги «Matiz»;
  • 1995 йилда туғилган У.К. бошқарувидаги «Matiz»;
  • 1990 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган «Damas».

Тўнашув оқибатида «Жигули» ҳайдовчиси О.Б. ҳамда «AUDI» автомобилида бўлган 1998 йилда туғилган С.У.га тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 8 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 5 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида маълумот берилган.