Тошкент–Термиз йўналишида 6 январь куни учган самолёт туман сабаб ортга қайтиб келмоқда. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Тошкент–Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтмоқда. Бунга Термиз аэропортида метеорологик шароит тобора ёмонлашаётгани ва туман тушиши, кўришнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлган.

Аввалроқ туман тушиб, кўришнинг етарли даражада эмаслиги сабаб Намангандан Домодедовога бориш-келиш қатновлари Фарғона орқали амалга оширилиши хабар қилинганди.