Тошкентдан учган самолёт Урганч аэропортига қўна олмади

Тошкентдан учган самолёт Урганч аэропортига қўна олмагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «HY-051» Тошкент–Урганч йўловчи рейси манзилига — Урганч аэропортига қўна олмаган. Бунга эса аэропорт ҳудудида кузатилган туманли об-ҳаво сабаб бўлган. Оқибатда йўловчи рейси Нукус халқаро аэропортига учиб, ўша ерга қўнган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 28 декабрь куни Тошкентдан учган самолёт Андижон аэропортига қўна олмагани маълум бўлганди. Маълум қилинишича, «HY-091» Тошкент–Андижон йўловчи рейси манзилига — Андижон аэропортига қўна олмаган. Бунга эса аэропорт ҳудудида кузатилган туманли об-ҳаво сабаб бўлган. Оқибатда йўловчи рейси Фарғона халқаро аэропортига учиб, ўша ерга қўнган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилганди. Шунингдек,  Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз