Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида 41 ёшли ўзбекистонлик аёл турар жой биносининг 12-қаватидан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Gulf News» хабар берди.

Фото: «Khaleej Times»

Маълум қилинишича, у ҳалокатли жароҳатлар олгани боис полиция ва тез ёрдам етиб келгунига қадар воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, марҳуманинг жасади экспертизадан ўтказиш учун суд-тиббиёт лабораториясига етказилган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, аёл ўз жонига қасд қилган. Воқеа амирлик полицияси ва прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик 13 ёшли бола ўз жонига қасд қилганди.