БМТ Хавфсизлик кенгашидан бешта давлат ёпиқ маслаҳатлашув ўтказишни сўради

АҚШ, Буюк Британия, Франция, Ирландия ва Албания Шимолий Корея томонидан яна бир ракета учирилиши муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгашидан ёпиқ маслаҳатлашувлар ўтказишни сўради. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашидаги манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Агентлик суҳбатдошининг аниқлик киритишича, маслаҳатлашувларни 10 январь, душанба куни ўтказиш сўралган.

Таъкидланишича, КХДР 5 январь куни гипертовушли ракета синовини ўтказганини тасдиқлаган, унинг парвоз масофаси 700 километр деб баҳоланган. Шимолий Корея манбаларига кўра, снаряд «нишонга муваффақиятли зарба берган». Шундан сўнг Японияда штат бош вазири бошчилигида шошилинч йиғилиш бўлиб ўтган.

Шу куни Япония мудофаа вазири Нобуо Киси КХДР томонидан баллистик ракета учирилиши оқибатида миллий кема ва самолётларга ҳеч қандай зарар етмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда вазирлик ракетанинг учирилиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишда давом этмоқда.

Япония ҳукумати бош котиби Хироказу Матсунонинг таъкидлашича, Шимолий Корея ракетаси учирилишидан бутун дунё хавфсизлигига таҳдид бордир. Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, Шимолий Кореянинг ракета учириши БМТ Хавфсизлик кенгашининг қатор резолюцияларини бузган.

Аввалроқ бу давлатлар ўртасидаги алоқалар узилганди. Шунингдек, Шимолий Корея нима учун Жанубий Корея билан алоқаларни узгани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз