Янгиликлар - 11:52 · 07.01.2022

Буюк Британия ўзбекистонликлар учун ковид чекловларини бекор қилади

Буюк Британия Ўзбекистон фуқаролари учун коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили хабар берди.

Фото: «pixabay.com»

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси 10 январдан бошлаб Буюк Британия мамлакатга берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади. Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмланганлик сертификати ҳақиқий деб тан олинади:

  • «Covaxin»;
  • «Moderna»;
  • «Janssen» (битта доза);
  • «Novavax» (Nuvaxovid ва Covovax);
  • «Oxford/AstraZeneca»;
  • «Pfizer/BioNTech»;
  • «Sinopharm Beijing»;
  • «Sinovac-CoronaVac».

Шунингдек, сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради. Қолаверса, улар 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилиниши айтилган. ПЗР тести ўрнига келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.