Дунёдаги энг хавфсиз авиакомпаниялар рейтинги эълон қилинди
Рўйхат бир нечта омиллар асосида тузилган
«Airline Ratings» дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда портал веб-сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, сайт муҳаррирлари томонидан тузилган рейтингда Янги Зеландиянинг «Air New Zealand» авикомпанияси биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ва учинчи ўринлардан БАА ва Қатарнинг «Etihad Airways» ва «Qatar Airways» авиакомпаниялари ўрин олган. Улардан кейинги ўринларда:
«Singapore Airlines» (Сингапур);
«TAP Air Portugal» (Португалия);
«SAS» (Дания, Норвегия ва Швеция);
«Qantas» (Австралия);
«Alaska Airlines» (АҚШ);
«EVA Air» (Тайвань);
«Virgin Australia/Atlantic» (Буюк Британия) авикомпаниялари қайд этилган. Охирги 20-ўринни эса «Emirates» эгаллаган.
«Airline Ratings» бош муҳаррири Жеффри Томаснинг сўзларига кўра, ушбу авиакомпаниялар соҳада ажойиб ва хавфсизлик, инновациялар ва янги самолётларни ишга туширишда биринчи ўринда туради.
«‘Air New Zealand’ сон-саноқсиз мукофотларни қўлга киритган ва ўз мижозлари хавфсизлигини таъминлашга содиқдир. Авиакомпания хавфсизлик масалалари бўйича кенг кўламли ишларда муваффақият қозонган, ҳеч қачон энг кичик тафсилотларни бўлса-да, эътибордан четда қолдирмайди, катта стресс остида ишлаётган парвоз экипажларига ғамхўрлик қилади», — дейди Жеффри Томас.
Унинг айтишича, рейтинг 5 йил ичидаги самолёт ҳалокати, 2 йил ичидаги жиддий ҳодисалар, авиация маъмурлари ва етакчи ассоциацияларнинг аудитлари, қарор қабул қилишда ҳукумат текшируви, флот ёши ва қарор қабул қилишда ковид протоколларига қанчалик бўйсунилиши каби омиллар асосида тузилган.
Аввалроқ кечки сайр учун энг хавфсиз бўлган мамлакат маълум бўлганди. Шунингдек, дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтинги эълон қилинганди.