«Роспотребнадзор» мутахассиси Татьяна Руженцова лаборатория текширувларисиз ковид ва гриппга бир вақтда чалинганликни аниқлаш осон иш эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «El Universo»

Маълум қилинишича, агар одамлар грипп юқтирса, уларда касалликнинг биринчи аломатлари жуда тез пайдо бўлади.

«Грипп симптомларнинг жуда тез ўсиши билан тавсифланади: том маънода бир неча соат ичида тана ҳарорати 38–39 даражага ёки ундан кўпроққа кўтарилади, бош оғриғи ва мушак оғриғи кузатилади», — деб тушунтирган Руженцова.

Шунингдек, у коронавирусга чалинганларда касаллик аломатлари секин ривожланиб боришини айтган.

«Агар маълум вақтдан кейин аломатларга ҳид билишнинг йўқолиши қўшилса, таъм сезиш ҳисси ҳам  ўзгарса, у ҳолда иккала вирусга чалинганлик эҳтимоли катта»,— деган мутахассис.

У грипп билан касалланган одамда инкубация даврида COVID-19 бўлганида, бир вақтнинг ўзида иккита касаллик белгиларининг деярли намоён бўлиши истисно қилинмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ кимлар бир вақтнинг ўзида грипп ва ковидга чалиниши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, коронавирус учун экспресс-тест топширишда йўл қўйиладиган хатолар саналган.