«Ўзгидромет» хизмати дам олиш куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 8 январь куни шимолий ҳудудларда 9 январь куни республиканинг барча ҳудудларига Волгабўйидан қуруқ, лекин нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кечаси ҳарорат салбий қийматларгача пасаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ бўлади.