Ўзбекистонда 6 январь куни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 6 январь куни мамлакатда 251 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 199 минг 758 нафарга етди. Таъкидланишича, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилган.

Шунингдек, қуйида касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида очиқланган:

  • 1 нафар Қорақалпоғистонда;
  • 9 нафар Андижон вилоятида;
  • 4 нафар Бухоро вилоятида;
  • 8 нафар Жиззах вилоятида;
  • 3 нафар Навоий вилоятида;
  • 3 нафар Наманган вилоятида;
  • 36 нафар Самарқанд вилоятида;
  • 1 нафар Сирдарё вилоятида;
  • 5 нафар Фарғона вилоятида;
  • 12 нафар Хоразм вилоятида;
  • 47 нафар Тошкент вилоятида;
  • 120 нафар Тошкент шаҳрида.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ковидга чалиниш ҳолати қайд этилмагани ҳақида хабар берилганди.