Америкалик мутахассислар пандемия даври, яъни 2020 йилда туғилган болаларнинг IQ (интеллектуаллик коэффициенти) даражаси пастроқ эканини аниқлади. Бу ҳақда «JAMA Pediatrics» хабар берди.

Фото: «Childeren’s MD»

Маълум қилинишича, шу даврда туғилган чақалоқларда когнитив (миянинг ҳиссий хусусияти) қобилиятларнинг ривожланишида кечикишлар кузатилган. Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилда туғилган, ёши олти ойга етган болалар пандемия бошланишидан олдин туғилган болалардан интеллектуал қобилиятлари бўйича 20 балл ортда қолган.

Таъкидланишича, олимларнинг буни аниқлаш учун олиб борган тадқиқотида 255 нафар чақалоқ кузатув остида бўлган. Оналарининг ярми бўлган чақалоқларда  ҳомиладорлик даврида коронавирус енгил ёки симптомсиз шаклда ўтган.

Аввалроқ онанинг ковидга чалиниши чақалоқ саломатлигига қандай таъсир қилиши маълум бўлганди. Шунингдек, коронавирус оғир кечган беморлар ўлимига кўпроқ нима сабаб бўлаётгани айтилганди.