11:28 | 07.01.22 392

Қайси давлат глобал миқёсдаги муаммолар манбаи экани маълум қилинди

АҚШ ва Япония қўшма баёнотида бу бўйича маълумот берилди

АҚШ ва Япония Хитойни глобал миқёсдаги муаммолар манбаи деб атади. Бу ҳақда икки давлат ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари раҳбарларининг виртуал учрашуви якунлари бўйича тақдим этилган қўшма баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Asia Society»

Маълум қилинишича, АҚШ ва Япония Хитойнинг минтақада ва бутун дунёда муаммоларни келтириб чиқараётган сиёсатидан хавотирда.

«Вазирлар Хитойнинг қоидаларга асосланган тартибни бузиш бўйича давом этаётган ҳаракатлари минтақа ва дунё учун сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва технологик муаммоларни келтириб чиқараётганидан хавотир билдирди», дейилади АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган ҳужжатда.

Унда таъкидланишича, томонлар «минтақада беқарорлаштирувчи фаолиятни тўхтатиш ва керак бўлса, жавоб қайтариш учун биргаликда ишлашга қарор қилган». Баёнотда, шунингдек, вазирлар Корея ярим оролининг тўлиқ ядросизланиши тарафдори экани, Европадаги шериклар ва иттифоқчилар, жумладан, Буюк Британия, Франция, Германия ва Нидерландиянинг Ҳинд-Тинч океани минтақаси ишларида фаолроқ иштирок этишини олқишлагани таъкидланган.

Умуман олганда, Вашингтон ва Токио «эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақасига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва АҚШ–Япония иттифоқининг минтақавий тинчлик, хавфсизлик ва фаровонлик асоси сифатидаги муҳим ролини тан олди», дейилади баёнотда.

Аввалроқ АҚШ Хитой сиёсати оқибатида қанча зарар кўргани маълум қилинганди. Шунингдек, Трамп Хитойни лабораторияда коронавирус далилларини йўқ қилганликда айблаганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 963
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 444
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 506
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1841
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 804
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1193