Санкт-Петербургдан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан учган самолёт Наманган аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «ECTAA»

Маълум қилинишича, Санкт-Петербургдан учган «SU602» йўловчи рейси Наманган аэропортига қўна олмаган. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Қуюқ туман сабабли учиш-қўниш йўлагидаги кўриш имконияти бор-йўғи 500 метрни ташкил этган.

Таъкидланишича, белгиланган аэропортга қўна олмаган йўловчи рейси Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортига учиб, ўша ерга қўнган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 28 декабрь куни Тошкентдан учган самолёт Андижон аэропортига қўна олмагани маълум бўлганди. Маълум қилинишича, «HY-091» Тошкент–Андижон йўловчи рейси манзилига — Андижон аэропортига қўна олмаган. Бунга эса аэропорт ҳудудида кузатилган туманли об-ҳаво сабаб бўлган. Оқибатда йўловчи рейси Фарғона халқаро аэропортига учиб, ўша ерга қўнган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилганди. Шунингдек,  Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз