9:30 | 07.01.22 89

Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди

Давлат раҳбари одатдаги тартибда ишлашга киришди

Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани ҳақида хабар берилганди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг таътилдан қайтганини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг 5 январь куни эълон қилинган таътили якунланган ва у одатдаги тартибда иш бошлаган. Президентнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача давом этди ва бу унинг 6 йилдаги расмий учинчи дам олиши ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, давлат раҳбари 2020 йилда ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлганди.

Аввалроқ Давлат раҳбари таътилда бўлганида унинг вазифаларини ким бажариши ҳақида маълумот берилганди.