Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар қандай мукофотланади?

2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида солиқ органларига хабар берган истеъмолчиларга мукофот бериш тартиби йўлга қўйилди. Давлат солиқ қўмитасининг хабар беришича, ушбу мукофот миқдори ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизини ташкил этади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Янги тартиб бўйича қуйидаги ҳолатлар:

  • мижозга чек бермасдан маҳсулот сотиш;
  • банк картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш ёхуд карта орқали тўлов амалга оширилганда маҳсулотни қиммат сотиш;
  • маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотни маркировкасиз сотиш ва шу каби солиқ ҳуқуқбузарликлари содир бўлганда фуқаролар махсус дастур орқали солиқ органларига хабар беради. Бунда мурожаатлар бевосита Солиқ мобил иловаси орқали юборилади.

Таъкидланишича, истеъмолчи ўзи дуч келган ҳуқуқбузарликни илованинг солиқ ҳамкор бўлимига киритади. Шундан сўнг солиқ органлари ушбу мурожаатни ўрганиб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот сифатида истеъмолчига берилади.

Аввалроқ 2022 йил 1 январдан бошлаб онлайн касса чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилиши ҳам белгиланган эди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма