Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 7 январь куни аҳолига қилган мурожаатида армия ва ҳарбийларга террорчиларга қарата ўт очишга рухсат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, мамлакатда талончилар давлат ва хусусий мулкка зарар етказиш, фуқароларга қарши қурол ишлатишда давом этмоқда. Қозоғистон етакчиси шу сабабли ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армияга огоҳлантиришсиз ўт очиш ҳақида буйруқ берганини айтган.

«Мен огоҳлантирмасдан ўт очишга буйруқ бердим. Биз тинчлик музокараларини ўтказишга чақирилганмиз. Қандай бемаънилик? Қотиллар ва жиноятчилар билан қандай музокаралар олиб бориш мумкин? Террорчиларни йўқ қилиш керак. Биз буни қиламиз ҳам», — дея таъкилаган Тўқаев.

Унинг сўзларига кўра, тўқнашувларда юзлаб одамлар жароҳатланган. Вазият барқарорлашгани сари мамлакат раҳбарияти ҳудудларда фавқулодда ҳолат режимини босқичма-босқич олиб ташлаб, интернетни тиклашини қўшимча қилган. «Ким таслим бўлмаса, йўқ қилинади», — деган президент.

Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путинга алоҳида миннатдорлик изҳор этиб, Хитой Халқ Республикаси раиси, Ўзбекистон, Туркия президентларига, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарларига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.