Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 7 январь куни учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шу куни соат 10:50 да туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги «Malibu», 1988 йилда туғилган И.П. бошқарувидаги «Spark» ва 1983 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган яна бир «Spark» билан тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи И.П. бошқарувида бўлган «Spark» автомобили йўловчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган, 7 январь куни Чилонзор кўприги устида бешта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Миробод туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда ЙТҲ оқибатида етти киши касалхонага ётқизилган.