«Uzbekistan Airways» компанияси матбуот хизмати талабалар учун чегирмалар 23 январга қадар узайтирилганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани боис АЖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50 фоиз чегирма муддатини узайтирган. 10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади.
Шунингдек, авиакомпания 20–23 январь кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.

Батафсил маълумот билан www.uzairways.com расмий сайтида танишиш мумкин.

Аввалроқ «Uzbekistan Airways» Янги йил арафасида талабалар учун чегирма эълон қилгани, аммо компания алоқа хизматининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, мазкур чегирмалар арзон тарифлар учун қўлланилмаслиги ҳақида хабар берилганди.