Америкалик мутахассислар ковидга қарши эмланиш ҳомиладорлик жараёнини ёмонлаштирмаслиги, аксинча махсус хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар вакцина қабул қилиши кераклигини айтди. Уларнинг бу бўйича олиб борган тадқиқот натижаси эълон қилинди.

Фото: «People»

Маълум қилинишича, ҳомиладор аёллар касалхонага ётқизилганда коронавирус билан касалланиши хавфи ортади. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотда эмланиш туғиладиган чақалоқни қўшимча равишда ҳимоя қилиши айтилган.

Таъкидланишича, вакцинация киндик қонида коронавирусга қарши антитаначалар сонининг кўпайишига олиб келади. Олимларнинг фикрига кўра, 10 минг аёлнинг атиги 4,9 фоизи эмлашдан кейин эрта туғилишни бошдан кечирган. Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцина вазни одатдагидан кам бўлган чақалоқ туғилиш хавфини оширмайди.

Аввалроқ баъзи одамларнинг нима учун коронавирусга чалинмаслиги маълум бўлганди. Шунингдек, антитаначаларга асосланган препарат ковидга қарши қанчалик самарадорлиги баҳоланганди.