Мексика расмийлари АҚШга Ғарбий яримшарда Европа Иттифоқига ўхшаш иттифоқ яратиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрардга таяниб, «News read online» хабар берди.

Фото: «Juniper Networks»

Унинг сўзларига кўра, Мексика ва Қўшма Штатлар ЕИга ўхшаш иттифоқ яратиш сари ҳаракат қилиши керак. Чунки амалдаги Америка давлатлари ташкилоти аллақачон эскирган.

«Бу иттифоқ Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари биргаликда намойиш этадиган кучга боғлиқ бўлади. Агар биз бирдам бўлсак, муваффақиятга эришамиз», — дейди Эбрард.

Маълум қилинишича, 2021 йил 18 сентябрь куни Эквадор президенти Гильермо Лассо ҳам Лотин Америкаси давлатларининг интеграциясини Европа Иттифоқи тамойили асосида қуришни таклиф қилган ва бу ҳақда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси ҳамжамияти саммитининг очилишида гапирган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи 5 миллиард евролик тинчлик жамғармасини тузиши маълум қилинганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи қайси соҳаларда Россия уларга кераклигини айтганди.