Нурсултон Назарбоевнинг қаерда экани маълум бўлди
Собиқ давлат раҳбарининг матбуот котиби бу ҳақда маълумот берди
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти Нур-Султонда экани маълум қилинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибайга таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонга дўст бўлган давлатлар раҳбарлари билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилган.
«Сиздан била туриб ёлғон ва чалкаштирувчи маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Элбоши бир қатор маслаҳат учрашувлари ўтказмоқда ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бевосита алоқада», — деган Айдос Укибай.
Матбуот котибининг айтишича, Элбоши барчани ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакат яхлитлигини таъминлаш учун Қозоғистон президенти Тўқаев атрофида бирлашишга чақирган.
Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетганди. Шунингдек, унинг оиласи Қирғизистонга учиб кетгани айтилганди.