Қозоғистонда 10 январь умуммиллий мотам куни деб эълон қилингани хабар берилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, мамлакатнинг қатор вилоятларида содир бўлган фожиали воқеалар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2022 йил 10 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилишга қарор қилган.

«Тегишли фармон Оқорда сайтида эълон қилинади», — дея таъкидлаган президент матбуот котиби Берик Уали.

Аввалроқ Қозоғистондаги тартибсизликларда қанча хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлгани очиқланганди.